Стивен Сигал Россия фуқаролигини олди
Ҳолливуд актёри Стивен Сигал Россия фуқаросига айланди. Бу ҳақдаги фармон Кремл сайтида эълон қилинган
«Россия Федерацияси Конституциясининг 89 моддаси, «а» банди асосида белгилансин: 1952 йилнинг 10 апрелида АҚШда туғилган Сигал Стивен Фредерикка Россия Федерацияси фуқаролиги берилсин», – дейилган Россия президенти Владимир Путин имзолаган ҳужжатда.
Қайд этиш керакки, бунгача ҳам хорижлик актёр ва спортчиларга Россия фуқаролиги берилиши кузатилган. 2013 йилда Жерар Депардье Россия паспортини олганди, у ўзида француз фуқаролигини сақлаб қолганди. Кейинроқ Депардье Мордовия маркази Саранскда доимий пропискага ўтди.
Ўтган йили спортчилар Жефф Монсон ва Рой Жонс ҳам Россия фуқаролигини қабул қилганди.
Қайд этиш керакки, Стивен Сигал фуқаролик олиш бўйича ўзига хос коллекция қилади. У 2016 йил аввалида Сербия фуқаролигини олганди. 2016 йилнинг августида эса у Беларусга сафар қилиб, бу мамлакатда бизнесини юритиш истагини билдирганди.
Мавзуга оид
18:23 / 29.10.2023
Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган мигрантларга қарши жиноий иш қўзғатилмоқда
21:23 / 29.06.2023
2022 йилдан бери олтинчи миллиардер Россия паспортидан воз кечди
12:09 / 02.11.2020
Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олишга қарор қилди
00:16 / 05.08.2018