Стивен Сигал Россия ташқи ишлар вазирлигида лавозимга эга бўлди
Таниқли актёр Стивен Сигал Россия-Америка гуманитар алоқалари бўйича Россия ТИВнинг махсус вакили этиб тайинланди, дейилади ташқи ишлар вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида.
Маълум қилинишича, Сигалнинг асосий вазифаси Россия ва АҚШнинг гуманитар йўналишдаги муносабатларини янада ривожлантириш бўлади.
ТИВ шунингдек, Сигал маош тўланмайдиган "ижтимоий-сиёсий лавозим"ни эгаллашини таъкидлаган.
"Менда Россия-Америка муносабатларини яхшилашга ёрдам бериш учун ҳамиша кучли хоҳиш бўлган", — деган Сигала RT телеканалига интервьюсида.
Актёрнинг айтишича, у икки мамлакат муносабатларини яхшилаш билан узоқ вақтдан буён норасмий равишда шуғулланиб келган.
"Бу ишни расман амалга ошириш имконияти берилганидан миннатдорман", — дея таъкидлаган у.
Сигал 2016 йилда Россия фуқаролигини олган. У шунингдек, АҚШ ва Сербия фуқароси ҳам ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:40 / 13.09.2017
Стивен Сигал «Asian Fight-2017» турнирида иштирок этмаганига изоҳ берди
11:28 / 09.09.2017
“Asian Fight-2017” халқаро турнирида рингга кўтариладиган жуфтликлар маълум бўлди
12:11 / 08.09.2017
Стивен Сигал Тошкентга келди
09:38 / 07.05.2017