Жамият | 11:10 / 07.11.2016
4747
1 дақиқада ўқилади

Хитойда учта вазирликда раҳбар ўзгарди

Фото: ВВС

Хитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси уч янги вазирни тайинлади - хавфсизлик, молия ва ХХР фуқаролик маъмурияти вазирлари. Бу ҳақида China Daily хабар берди

Чэнь Вэньцин Гэн Хуэйчаннинг ўрнига ХХР хавфсизлик вазири этиб тайинланди. Янги молия вазири Сяо Цзе Лоу Цзивэйнинг ўрнини эгаллади. 

Хитойнинг собиқ назорат вазири Хуан Шусянь Ли Лигонинг ўрнини эгаллаб, фуқаролик маъмурияти вазири этиб тайинланди. 
 

Мавзуга оид