14 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.