Жаҳон | 09:04 / 09.11.2016
8123
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Кичик Жорж Буш Клинтонга овоз берганини маълум қилди, бироқ унинг вакиллари буни инкор қилишди

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Буш ва унинг рафиқаси Лаура Буш АҚШ президентлиги сайловларида Хиллари Клинтонга овоз бердилар, деб маълум қилди нуфузли журналист Раш Лимбо.

"Менга Жорж Буш ва унинг рафиқаси Лаура Буш Клинтонга овоз берганларини маълум қилишди", деб айтди Лимбо ўзининг радио-шоуси эфирида, деб хабар берди Washington Examiner нашри.

Лимбо республикачиларни қўллаб-қувватлаши билан маълум, унинг шоуси АҚШнинг 600 га яқин радиостанцияси орқали узатилади.

Бироқ Бушнинг вакиллари бу хабарни инкор қилишди. Уларнинг айтишича, собиқ президент ва унинг рафиқаси "Трампга ҳам, Клинтонга ҳам овоз беришмаган".

Ўз навбатида New York Times нашри маълумотларига кўра, Бушлар президент лавозимига номзодлар кўрсатилган бюллетенни тўлдиришмаган, бироқ Республикачилар партиясининг бошқа лавозимлар учун курашаётган номзодларига овоз беришган.   

 

Мавзуга оид