Жамият | 15:51 / 10.11.2016
9118
1 дақиқада ўқилади

Брэд Питт ўғлига қўпол муомала қилмаганлиги ойдинлашди

Фото: melty.fr

Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жолининг вакили АҚШ ижтимоий хизматларнинг Брэд Питтга нисбатан қарорига изоҳ берди. Бу ҳақида People нашри хабар берди

Лос-Анжелеснинг оила ва болалар ишлари бўйича бошқармаси Питт жорий йилнинг сентябрида оилавий самолётда ўғли Мэддоксга қўпол муомала қилмаган, деган хулосага келган. 

Маълумки, Жоли олти боласини тарбиялашни ўз зиммасига олмоқчи. Питт эса болаларни биргаликда тарбиялаш тарафдори. 

Жоли вакилининг сўзларига кўра, бошқарманинг иши болалар хавфсизлигини таъминлашдан иборат. "Аввал айтганимиздек, болаликни муҳофоза қилиш соҳасидаги профессионаллар икки томондан имзоланган болалар манфаатини ҳимоя қилувчи юридик келишув тузишни тавсия қилишди", - дея таъкидлади актрисанинг вакили. 

Мавзуга оид