Жаҳон | 09:23 / 16.11.2016
5414
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгресси Сурияга қарши янги санкциялар киритилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Архив сурат

АҚШ конгресси вакиллар палатаси Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқдошлари, жумладан Россия ва Эронга қарши янги санкциялар киритилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, янги чоралар бу давлатларга қарши "ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар" туфайли киритилган. Бироқ қонун лойиҳаси ва унда кўрилган чоралар қачон кучга кириши маълум қилинмаган.

Шунингдек, вакиллар палатаси Эронга қарши санкцияларни яна 10 йиллик муддатга узайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси учун овоз бердилар. Бундай чоралар Эронга қарши АҚШ томонидан 1996 йилда киритилган. 

Қонун лойиҳалари кучга кириши учун Сенат ва АҚШ президенти томонидан тасдиқланиши лозим.
 

Мавзуга оид