Моуриньо «МЮ» учун янги Дрогба топди
Шотландиянинг «Селтик» клуби ва Франция ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Муса Дембеле фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатган.
Манбанинг ёзишича, «қизил иблислар» 20 ёшли футболчини январдаги трансферлар ойнаси вақтидаёқ қўлга киритишни истамоқда. Бироқ «Селтик» футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Ўз навбатида Дембеле ҳам Шотландия премьер-лигасида зафар қучишни истамоқда.
Хабар қилинишича, Моуриньонинг шахсан ўзи уч марта Дембелени жамоаларига жалб қилиш юзасидан кузатиб борган. У «Челси»да ишлаб юрган пайтларида Дембелени Дрогбага тенглаштирганди.
Жорий мавсумда Муса «Селтик» таркибида 24 расмий учрашувда майдонга тушган бўлиб, 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди
23:01 / 25.03.2019
Моуриньо Чемпионлар Лигаси финалчиларини тахмин қилди
14:55 / 09.11.2018