Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия қуролли кучлари сафига 30 000дан зиёд янги ҳарбий ходим қўшилади
Туркия қуролли кучлари 15 июлдаги давлат тўнтарув ҳаракатидан сўнг қисқарган ҳарбийлари сафини кенгайтириш мақсадида 30 159 нафар янги ходимни ишга олади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Мудофаа вазирлиги чоршанба куни янги персонални ишга олиш жараёнини тезлаштириш ҳақида маълум қилди. Мазкур соҳадаги зарур шартларни бажарган университет ва коллеж талабалари Туркия ҳарбий академияси ва Турк ҳарбий-денгиз академиясига қабул қилинади.
Режага мувофиқ, 322 нафар офицер, 3 547 нафар унтер-офицер, 7 159 нафар ихтисослашган сержант ва 11907 нафар профессионал аскар ишга олинади, шунингдек турк ҳарбий академияси сафига 3 491 нафар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига 1 811 нафар янги талаба келиб қўшилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026