Спорт | 09:20 / 23.11.2016
8552
1 дақиқада ўқилади

«Боруссия» – «Легия» урашуви ЕЧЛ доирасида бир йўла учта рекорд ўрнатди

Дортмунднинг «Боруссия» ва Польшанинг «Легия» жамоалари ўртасидаги учрашув (8:4) Европа чемпионлар лигасининг бир йўла иккита рекорди ўрнатилишига сабаб бўлди.

Мазкур учрашув мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул учрашувга айланди. Олдинги рекорд 2003 йилда «Монако» ва «Депортиво» жамоалари учрашувида қайд қилинган бўлиб унда 8:3 ҳисоби қайд қилинганди.

Бу сафар умумий голлар сони 12тани ташкил қилди.

Шунингдек мазкур ўйин бир бўлимда энг кўп гол киритилган учрашувга айланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар 7та гол киритишди.

Учинчи рекордни эса «Боруссия»нинг бир ўзи қайд этди. Тухель шогирдлари энг қисқа вақт мобайнида 5та гол урган клубга айланишди. Бунинг учун уларга 16 дақиқа кифоя қилди.

Мавзуга оид