Light | 20:33 / 27.11.2016
28451
9 дақиқада ўқилади

Ҳафта ҳайратлари: Ягуар ва тимсоҳ жанги, Кенниди афсонаси, Гибрид аллома, Исломда эр-хотин муносабати, Черковдаги азон

Иллюстратив сурат

Кунлар ўтаверади, улар ойларга қўшилиб, йилларни шакллантиради. Йиллар ҳам Олий вақтга қўл бериб, номаълум бўшлиққа сингиб, кўздан ғойиб бўлади. Мана шу жараёнда кимдир бу ҳаёт билан видолашди, яна кимнингдир ҳаётида янги саҳифа очилади, инсоният ҳаётида ўйга толдирувчи ишлар бўлиб ўтади.

АҚШдан БААга ишлаш учун борган россиялик йигитнинг амирликлардаги ҳаёт ҳақидаги мушоҳадалари 

Фото: lenta.ru

Умуман бошқа маданиятга эга бой мамлакатга пул топиш учун бориш жиддий ҳаёт синовидир. Бегона муҳит босимини ҳамма ҳам кўтара олмайди. "Лента.ру" нашри хорижда яшовчи россиялик йигит - Михаилнинг ҳикоясини ўқувчилар диққатига ҳавола қилди.

>>> Батафсил 

631 грамм вазн билан дунёга келган қизчанинг ҳаёти сақланиб қолинди

Фото: ndtv.com

Атиги 631 грамм вазн билан муддатидан аввал дунёга келган қизча Абу Дабидаги Medior 24X7 шифохонасига етказилди.

>>> Батафсил 

Ягуар ва тимсоҳ кураши видеоси интернетни жунбишга келтирди

Фото: ADVERTISEMENT

Британ телеканалларидан бири ёввойи табиат ҳақида суратга олинган ролиги билан интернетни яна жунбишга келтирди. Жаҳон аҳли "Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильмида илонлардан қочаётган игуаналар саҳнасини муҳокама қилиши ҳали барҳам топмасдан, ҳужжатли фильм томошабинлари ундаги яна бир саҳнадан ларзага келдилар.

>>> Батафсил 

АҚШнинг 35-президенти қандай ўлдирилган эди?

 AP

Бундан 53 йил муқаддам, 1963 йил 22 ноябрь, соат 12:30да Далласнинг Элм-стрит кўчасида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедига суиқасд қилинган эди. У президентлик кортежида шаҳар кўчалари бўйлаб сайр қилаётган чоғда мерган милтиғидан аниқ нишонга олинган эди.

>>> Батафсил 

АҚШда кунига 1700 нафар янги миллионер пайдо бўлмоқда

Фото: © Fotolia

Boston Consulting Group маълумотларига кўра, яқин йилларда молиявий аҳволи миллион доллардан ошувчи америкаликлар сони кунига ўртача 1700 нафарга ўсади. 2020 йилга бориб, АҚШ миллионерлар жамияти 3,1 миллион янги аъзога кўпайиши кутилмоқда. 

>>> Батафсил

Forbes: Трампнинг куёви қайнотасига Оқ уйни олиб берди

Фото: © AP Photo/John Minchillo

Дональд Трампнинг куёви – 35 ёшли Жаред Кушнер – Республикачилар партиясидан номзоднинг АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонишида ҳал қилувчи бўлмаса-да, етакчи ўрин тутган. 

>>> Батафсил

Кўл тубида бир йил ётган iPhone 4 соз ҳолатда қолган

Фото: Daniel Kalgren

АҚШнинг Пенсильвания штатидан муҳандис Дэниел Кэлгрин қуриб қолган кўл тубидан металл қидиргич ёрдамида iPhone 4 смартфони топиб олган. Смартфон лой тагида бир йилдан кўпроқ қолганига қарамасдан, ишчи ҳолатда бўлган.

>>> Батафсил 

Эр шиддатли бўлса, аёл уятли бўлади

Бир куни қабулимга бир йигит ҳаяжон билан кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. У: “Қори ака, жумъа маърузаларида қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди...”, деб ўз эътирозини билдирди. 

>>> Батафсил 

Виртуал қабулхона ҳайдовчи милиция ходимини видеотасвирга олиши қонунга зид эмаслигини "тасдиқлади"

Айрим ҳолатларда ҳайдовчи ва милиция ходими ўртасида келишмовчилик юзага келади. Хўш, бундай ҳолатда ўз вазифасини адо этаётган ДАН ходимини видеотасвирга туширса бўладими? 

>>> Батафсил 

“Гапимга жавоб бу Ибн Сино” ёхуд дафтар юзасидаги гибрид аллома

 

Интернет тармоғида ажойиб сурат тарқалди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мактаб дафтари, унинг устида аждодларимиздан бирининг сурати бор. Яхши ўйланган, чунки ўқувчилар шу аснода ўз аждодлари кимлар эканлигини дафтарларига ҳар гал боққанларида ёдга олишади.

>>> Батафсил 

Қуёшли батареялардан иборат йўл қопламаси ишлаб чиқилди

Фото: Bloomberg.com

Франциянинг Bouygues холдинги бўлинмаси Wattway 18 ғилдиракли юк машинасининг вазнини кўтара олувчи қуёшли батареялар панелини ишлаб чиқди.

>>> Батафсил 

Архитектура мўъжизаси: дунё аҳлини лол қилган намуналар. Биринчи қисм

Одамлар орасида архитектурани санъат дегувчилар ҳам топилади. Қайсидир жиҳатдан уларнинг гапида жон бордек. Бугун дунёнинг турли чеккаларида қурилаётган биноларнинг ўзига хос архитетураси фикримизнинг ёрқин исботидир.

>>> Батафсил 

Уч араб болакай мушукнинг кетидан қувиб ажалга юз тутди

Фото: gulfnews.com

Ҳесса, Муҳаммад, эгизаклар Султон ва Халифа - уларнинг ҳаммаси 4 ёшда бўлиб, болакайларнинг айни ўйнаб-куладиган, ҳаётдан завқланиб яшайдиган пайти эди. 

>>> Батафсил

Автомобиль ойнаси терламасин десангиз... нима қилиш керак?

Аксарият ҳайдовчилар йилнинг ёғингарчилик ёки қиш мавсумида ҳаво ҳарорати кескин тушиши натижасида автомобиль ойналари терлашидан кўп азият чекиши бор нарса. Кўришнинг чеклангани эса, ўз навбатида, йўл ҳаракатини кузатишга халақит беради ва машина бошқариш хавфини кучайтиради.

>>> Батафсил 

Исломда эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари

Фото: islam-today.ru

Динимиз Ислом таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас нарса ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир.

>>> Батафсил 

Хитойликлар америкаликлардан ўзиб кетдилар

Агар сиз 71,56 минг долларга эга бўлсангиз, унда ўзингизни бадавлатлик пирамидасининг энг юқори чўққисига қўйишингиз мумкин. Агар 744,4 минг долларингиз бўлса, унда сиз жуда бой бўлганингиз учун бутун дунёда норозилик уйғотувчи 1 фоиз кишилар қаторидасиз.

>>> Батафсил 

Ғазо секторида бир юрак ва бир тана бирлаштириб турувчи сиам эгизаклари дунёга келди

Ғазо секторидаги фаластинлик жарроҳлар чоршанба куни янги туғилган сиам эгизаклар - бир юрак ва бир тана боғлаб турувчи қизчаларнинг ҳаётини ҳал қилувчи тиббий муҳокамага киришиди. 

>>> Батафсил 

Лўппи юзли болакай янги интернет "юлдузча"сига айланди

Ижтимоий тармоқларда ажойиб янги видео пайдо бўлди. Унда лўппи юзли, дўмбоқ болакай акс эттирилган. Боланинг пуштиранг қулоқли қалпоғи тасвирга ўзгача кўрк бағишлаган.

>>> Батафсил 

Time журнали: 2016 йилнинг энг яхши ихтиролари

Time журнали эътирофига кўра, Барби қўғирчоқларидан Хитой космик лабораторияси, ширин картошкадан лего-протезларигача бўлган жорий йилнинг энг яхши ихтироларини эътиборингизга тақдим этамиз.

>>> Батафсил 

Исроилдаги черков азон айтилишига қўйилган тақиққа ўзига хос тарзда жавоб қайтарди

Исроилнинг азонларга нисбатан қилган чеклови ортидан черковлар ўз норозиликларини билдиришмоқда.

>>> Батафсил 

Сайёрамизнинг энг қимматбаҳо 12 буюми

 

Агар эртага лотереяда йирик миқдордаги пул мукофотни ютиб олсангиз, уни нимага сарфлайсиз? Хаёлингизга ҳеч бир нарса келмаётган бўлса, Trendymen очиқ сотувдаги қуйидаги буюмлар рўйхати билан танишиб чиқишни тавсия қилади.

>>> Батафсил 

Исроил пойтахти аҳолиси ғайриоддий ҳодиса гувоҳи бўлишди

Фото: u-f.ru

Исроил пойтахти Тель-авив шаҳри аҳолиси шаҳар осмонида рўй берган ғайриоддий ҳодиса гувоҳига айланишди.

>>> Батафсил 

Бировга қози бўлма, уни яхшиликларга даъват этгувчи бўл

Машойихларимиз айтади: “Биров-бировни ёмонлаяпти, ўша ёмонлаётган томонга ёмонланаётган томон гапиряпти: “Сен менда нимани кўраётган бўлсанг, билгингки, бу сеники. Мен сенда нимани кўрсам, у меники бўлади”.

>>> Батафсил 

«Хайрли тонг, Ҳалаб! Биз ҳали тирикмиз»: суриялик қизчанинг тармоқдаги блоги

Фото: Twitter/@AlabedBana

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида яшовчи Бана исмли қизча ярим вайрон бўлган ва уруш гирдобида қолган шаҳри ҳақида блог юритади.

>>> Батафсил 

Видео: Фидель Кастронинг омма олдидаги сўнгги нутқи

2016 йилнинг 19 апрелида Фидель Кастро Куба Коммунистик партиясининг 7-съездида, бир ярим минг кишилик аудитория қаршисида ўзининг омма олдидаги охирги нутқини ирод қилганди.

>>> Батафсил