Охирги бир неча кун ичида Гавайи оролида рекорд даражадаги қор ёғди. Оролнинг баъзи жойларидаги қор қатлами 90 сантиметрга етган.
Об-ҳаво мутахассисларининг айтишича, қор тропик ҳудудларда ҳам юз бериб туради, бироқ бундай паст баландликларда жуда кам учрайди.
Энг кучли ёғингарчилик оролнинг энг баланд чўққилари – Мауна-Кеи ва Мауна-Лоа вулқонлари атрофига тўғри келган.
Кўриниш деярли ноль даражани ташкил қилаётгани сабабли маҳаллий аҳолидан уйларини тарк этмаслик сўралган.
Прогнозларга кўра, қор 4 декабрда ҳам давом этади. Оролнинг бошқа қисмларида жалалар ёғмоқда.















