15:50 / 05.12.2016
9528

Сўнгги LaFerrari рекорд миқдордаги пулга сотилди

Фото: Motor.ru

LaFerrari гибридли суперкарининг сўнгги – 500-нусхаси Дайдон-Бич (АҚШ)даги очиқ савдоларда 7 миллион долларга сотилди, деб хабар беради MotorAuthority.

Тушган даромаднинг барчаси Италиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларини тиклаш учун маблағ йиғаётган National Italian American Foundation’s Earthquake Relief Fund жамғармасига ўтказилади. Автомобиль Ferrari фирмаси томонидан аввалдан ўрнатилган 499 нусхадан битта кўпроқ қилиб сотувга қўйилади. У айнан савдоларга мўлжалланган ҳолда махсус равишда йиғилди. 2016 йилнинг августида Ferrari раҳбари Сержио Маркионне Маранеллодаги заводда 500- машина йиғилиб, у ота ватанига совға тариқасида хайрия “ким ошди” савдоларида сотилишини маълум қилганди. Айнан шу автомобиль Дайтон-Бичдаги савдоларга қўйилди. 

Суперкар учун олинган нарх жорий юз йилликда автомобиль учун олинган рекорд даражадаги маблағ саналади.

Автомобиль сериядаги бошқа машиналардан ташқи дизайн билан фарқланиб, салонда махсус пластина ўрнатилади – у автомобиль тарихидан ҳикоя қилади. Машина капотида эса Италия байроғи тасвирланади.

Автомобилни харид қилган инсоннинг исми ошкор этилмаган.
 

Top