Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Боруссия» «Реал» билан учрашувда ЕЧЛ рекордини қайд этди
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройснинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридаги «Реал»га қарши кечган учрашувда (2:2) урган голи немислар жамоаси учун ушбу босқичдаги 21-голга айланди.
Шу тариқа, «Боруссия» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида урилган голлар бўйича рекорд ўрнатди.
«Боруссия» аввалги турларда «Легия»ни 6:0 ва 8:4, «Спортинг»ни 2:1 ва 1:0 ҳисобларида енгган, «Реал» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Маълумот учун, «Реал» (2013/14-мавсум), «Барселона» (2011/12-мавсум, 2016/17-мавсум) ва «Манчестер Юнайтед» (1998/99-мавсум) клублари битта босқичда 20 гол уриб бир хилда энг яхши натижаларни қайд этиб туришганди.
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026