Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блаттер Инфантинога адвокатлар билан таҳдид қилди
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Жанни Инфантинони ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилишда айблади.
Блаттер ўтган йилнинг ёзида коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан, 2016 йил февралида унинг ўрнига Инфантино сайланганди.
«Мен ҳеч қачон бунақасини кўрмагандим. Шу вақтгача янги президент собиқ президентга бундай ҳурматсизлик кўрсатган эмас.
Уни сайлашганида алоқа қилиб турардик. У меникига келар, у билан суҳбатлашар эдик. Мен унга ташкилотга берадиган бир қатор саволларим борлигини айтгандим. Мен унга мактуб ёздим, унга қўнғироқлар қилдим, аммо бирон марта жавоб бўлмади.
Саволлар ечилмай қолмоқда, энди буни адвокатлар воситасида ҳал қиламиз», — дея Блаттернинг сўзларини келтирган BBC.
Мавзуга оид
11:50 / 23.11.2018
Блаттер ФИФАни Инфантинога қарши текширув бошлашга чақирди
09:10 / 28.03.2017
Инфантино Месси ва Роналдуни таққослади ва ким яхшироқлигини айтди
10:21 / 01.03.2017
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилади?
16:53 / 16.02.2017