15:46 / 11.12.2016
7448

Картер олдиндан огоҳлантирмасдан Ироққа келди

Пентагон раҳбари Эштон Картер Ироққа келди. У бу ташрифни олдиндан эълон қилмаган ҳолда амалга оширди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги хабарида қайд этилишича, Картерни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция генерали Стивен Таунсенд қарши олган.

9 декабрь куни, Картер Афғанистонга кутилмаган ташриф билан келгани хабар қилинганди. У америкалик ҳарбий бошлиқлар билан маслаҳатлашувлар ўтказган ва аскарларни келаётган байрам билан табриклаган.

Декабрь ойи бошида Пентагондагилар Эштон Картер турнега чиқиши ҳақида хабар қилганди.

Top