Фан-техника | 10:39 / 14.12.2016
4825
1 дақиқада ўқилади

Windows 10’ни янгилаш компьютерларнинг интернетдан узилишига олиб келди

Фото: Reuters

Фойдаланувчилар Windows 10’ни янгилаш жараёнидан сўнг ўз компьютерларида интернет ўчиб қолаётгани ҳақида маълум қилишди, деб хабар берди BBC News.

Европанинг бир неча провайдерлари маълумотига кўра, компьютерлар роутерларнинг IP-манзиллаштирилиши сабаб тармоққа кира олмаяпти. Бу эса янги дастурий таъминот туфайли юз берган. Таъкидланишича, хато исталган моделдаги компьютер ва йўналтиргичларда келиб чиқмоқда.

Microsoft’да таъкидланишича, муаммо ҳақида хабар топишган ва фойдаланувчиларга ускуналарни қайта ишга тушириб кўриш ҳамда корпорация сайтига киришни тавсия этишган.
 

Мавзуга оид