Жамият | 11:23 / 17.12.2016
15362
1 дақиқада ўқилади
Арвоҳ-акула видеога туширилди
Monterey Bay Aquarium Research тадқиқот институти мутахассислари ноёб денгиз химера-балиғини илк бора тасвирга туширишга муваффақ бўлишди. Арвоҳ-акула номи билан машҳур бўлган ушбу жониворлар кемирчакли балиқлар турига киради. Видео National Geographic сайтида чоп этилган.
Жонивор Калифорния қирғоқларига яқин сувларда сувости ускунаси ёрдамида, икки километр чуқурликда видеога туширилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, бундай турдаги жониворлар ушбу ҳудудда жуда камдан-кам ҳолларда учрайди. Видео таҳлили эса бу Hydrolagus trolli эканини кўрсатиб берган. Унга мовий ранг хос бўлиб, жонивор асосан Австралия ва Янги Зеландияга яқин сувларда яшайди.