Бортида 32 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси бўлган самолёт Ёқутистоннинг Булун туманида қулаб тушди. Бу ҳақда ТАСС ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб хабар берган.
«Екатеринбургдаги Кольцово аэропортидан учган Ил-18 самолёти 19 декабрь куни Тикси қишлоғидан 27 км масофада қулаб тушган», — дея маълумот берган манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатдан 6 киши омон қолган. Жабрланувчилар эвакуация қилинган.















