Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида, 190 га яқин давлат вакиллари иштирокида ўтган First Global Challenge 2026 халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлди.

Ўзбекистонлик робототехниклар мусобақада 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди. Ёш муҳандислар 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.

Президент фармони билан, мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофотлари билан тақдирланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

  • Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Саломов Иброҳим Ўктамович – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори

  • Абдужабборов Абдуллоҳ Абдуғофур ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси

  • Акбаров Шоҳрухбек Аъзамжон ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

  • Қосимов Акбаршоҳ Анвар ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

  • Мираҳмедов Аюбхон Анвар ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

  • Пардаев Умарбек Шерзод ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

  • Содиқов Шукрулло Шерали ўғли – Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

  • Маҳкамбек Тешабаев