Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 декабрь куни "1 киши. 7 амирлик. 7 кун" саёҳатига старт берилади
Жалол бин Саний имконияти чекланган кишиларга эътиборни юксалтириш ва бир вақтнинг ўзида жаҳон рекордини ўрнатиш мақсадида етти амирликни атиги 7 кунда босиб ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Gulf News нашри хабар берди.
У 2006 йил, 20 ёшида Дубай Аутизм марказини қўллаб-қувватлаш мақсадида етти амирликни айланиб чиққан. Ўшанда саёҳатга 18 кун сарфланганди.
2008 йилда Жалол Дубайдаги 100 осмонўпар бинонинг зиналарини 12 кунда босиб ўтиб, "вертикал марафон" қаҳрамонига айланган. У Rashid Centre ногиронлар марказини қўллаб-қувватлаш мақсадида шу ишни амалга оширган.
2009 йилда у имконияти чекланган болаларни даволовчи Dubai’s Senses Centre'ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Омон ва БАА ўртасидаги "Руб-ал-Ҳалий" улкан саҳро ҳудудини босиб ўтган.
2011 йилда БААдан Маккага, Саудия Арабистонига йўл олиб, 2000 километрли масофани босиб ўтган. Саёҳатга 47 кун кетган. У Умра зиёратини адо этди. Бу сафар у Дубайдаги Имконияти чекланган кишилар марказини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
2013 йилда у Форс кўрфазининг 6 мамлакати (Омон, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Кувайт) бўйлаб 5000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Саёҳат БААдаги нотижорат тиббий тадқиқотлар ўтказилувчи Al Jalila Foundation'га аталган.
Энди эса у Гиннеснинг рекордлар китобига кирмоқчи. Бироқ орзусидаги кўк сертификатни қўлга киритиш у қадар осон эмас.
20 декабрь куни Жалол бин Санийнинг амирликлар бўйича саёҳатига старт берилади. У саҳролар ва тоғли ҳудудларни ёлғиз кечиб ўтишига тўғри келади.
Саний бунинг уддасидан чиққан тадирда, у "Бирлашган Араб Амирликларини энг тез босиб ўтган пиёда" сифатида расман тақдирланади.
Жалол саёҳатни амалга ошириш учун дастлаб ваннахона, мини-ошхона ва қулай кровати бўлган ғилдиракли уйни ижарага олмоқчи бўлди.
Бироқ бундай уйнинг қимматга тушишини инобатга олиб, у Nissan Patrol'да ухлаш учун махсус жой тайёрлашига тўғри келди. Автомобиль Санийга ёрдам берувчи кўнгилли томонидан бошқарилади.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026