Ҳақиқий ҳолат:
Дўстларимиз, қариндошларимиз ва яқинларимиз бутун дунё бўйлаб тарқалган. Биз эса улар билан алоқани узишни истамаймиз. Эндиликда почтага келувчи хатлар ва мессенжерлар орқали олинадиган матнли хабарлар камлик қилмоқда – бир-биримиздан узоқда бўлишимизга қарамай, биз КЎРИШНИ ВА ЭШИТИШНИ истаймиз. Лекин! Кўпчилигимизда интернет секин ишлайди, аудио ва видеоқўнғироқларни амалга оширганда эса, у орқали олинадиган тасвирлар ёки овозлар сифати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Хўш, нима қилиш мумкин?
Ёмон сифатли интернетга мослаштирилган мессенжер яратилди. Унинг муаллифлари одамларнинг интернет билан боғлиқ ҳаётидаги заиф жойлар ва муаммоларни аниқлаб, реал вазиятга мослаша оладиган маҳсулотни яратишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Pinngle дунёга келди – у ҳатто секин ишлайдиган интернетда ҳам мессенжер функцияларини аъло даражада уддалайди.
Биламиз:
Смартфонингизда узоқдаги яқинларингиз билан алоқа қилиш учун доим фойдаланадиган икки-учта илова бор. Сизга бир экспериментни таклиф этамиз: уларга Pinngle бепул мессенжерини қўшинг. Танишларингиз ва яқинларингизга, айниқса, сиздан узоқда яшайдиган ва бутун дунёга таниш мессенжерлар узлуксиз ишлаб турадиган юқори тезликдаги интернетга эга кишиларга Pinngle ҳақида сўзлаб беринг. Аммо улар Ўзбекистондаги контактни тергандан сўнг хафсаласи пир бўлиб, “телефон сими”нинг у томонидаги кишиларнинг ҳам кайфиятини туширади.
Pinngle бошқа мессенжерлар ишламайдиган жойда ҳам ишлайди!
Pinngle’нинг ушбу хусусияти айниқса янги йил кечасида долзарблик касб этади. Байрам куни барча алоқа каналлари ўз яқинлари ва дўстларини табрикламоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетади. Шу боис, Pinngle мессенжерига эга кишилардан фарқли ўлароқ, байрам табригини ҳамма ҳам етказа олмаслиги мумкин. Бунинг устига Pinngle интернетингизни тежайди – паст трафик режими ёқилганида интернет истеъмоли алоқа сифатини йўқотмаган ҳолда минимумгача пасаяди.

Pinngle мессенжерининг афзалликлари:
• Осон: Оддий рўйхатдан ўтиш жараёни, ҳатто техник жиҳатдан унча билими бўлмаган фойдаланувчилар учун қулай ва содда функционал. Pinngle’га қўшилган ҳолда телефонингиздаги ёки Telegram мессенжеридаги бевосита контактларингиз орасидан абонентларни таклиф қилишингиз мумкин.





