Бизнес-семинарда Ўзбекистон савдо, агробизнес ва озиқ-овқат саноатининг турли соҳа вакиллари, шунингдек, Корея республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчилар ва замонавий қайта ишлаш технологик ускуналарини ишлаб чиқарувчи компанияларининг вакиллари иштирок этган.
Ушбу анжуман чоғида Кореянинг KAFCO (органик ўғитлар ишлаб чиқариш), COOL TOP (мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича технологик линиялар), FNG International (мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш бўйича технологик линиялар), MYUNG SEONG (мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича комплекс автоматлаштирилган ускуналар) ва бошқа компанияларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтган.











