Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги гуруҳлардан бири Карловга уюштирилган суиқасд учун жавобгарликни зиммасига олди
Суриядаги «Жайш ал-Фатҳ» бирлашган қуролли коалицияси Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловнинг ўлими учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Ас-Сумария» телеканалида маълум қилинган.
62 ёшли дипломат 19 декабрь куни Анқарадаги Замонавий санъатлар марказидаги фотокўргазма очилиши маросимида отиб ўлдирилди. Ушбу суиқасд қўриқчи сифатида маросимда ҳозир бўлган полициячи Мавлуд Мерт Олтинтош томонидан амалга оширилди. Элчининг ёнида соқчиси бўлмаган. Қотил тез орада полициячилар томонидан йўқ қилинган.
20 декабрь куни Олтинтош ўтган ҳафтада Ҳалабдаги вазият туфайли Россия дипломатик миссияси биноси олдида русларга қарши митинг вақтида бинони қўриқлаган соқчилар орасида бўлгани маълум бўлди.
«Жайш ал-Фатҳ» «Ал-Қоида» филиали бўлмиш — «Фронт ан-Нусра» гуруҳи билан ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
18:05 / 02.06.2026
Линколндан Трампгача: суиқасдга учраган АҚШ президентлари
22:35 / 25.05.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Оқ уй яқинидаги отишмани Трампга қарши янги суиқасд деб атади
20:07 / 04.05.2026
Европа разведкаси: Путин суиқасддан ва Россия элитаси иштирокидаги тўнтаришдан хавфсирамоқда
20:43 / 22.02.2026