Жамият | 11:22 / 21.12.2016
7835
1 дақиқада ўқилади

Видео: Австралиялик эркак коалани тараб қўйди

Австралиянинг Виктория штатида истиқомат қилувчи эркак юнгига тиканлар кириб қолган коалага ёрдам берди. Бу ҳолат тасвирланган видеоёзув ABC News томонидан тақдим этилган.

Телеканалар маълумотига кўра, Брюс Аткинсон исмли фуқаро коалани ўз уйи ёнида кўриб қолган. Эркак жониворнинг юнгига тиканлар кириб қолганини пайқаб, уни тароқ билан тараб қўйишга қарор қилди. 

Жонивор эса бунга қаршилик кўрсатмади.


 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид