Австралиянинг Желонг шаҳри пляжида “яшил қитъа”нинг рамзларидан бири – коаланинг улкан тасвири пайдо бўлди.
Таъкидланишича, улкан коала муаллифи ўз ишларини breatheablueocean тахаллуси билан эълон қилувчи австралиялик номаълум рассом ҳисобланади. У бу тасвирни Австралиядаги ўрмон ёнғинларида нобуд бўлган миллионлаб жонзотлар хотирасига яратган.














