Бугун, 30 декабрь куни Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг қатл этилганига 10 йил тўлди. У ҳокимият тепасига 1979 йилда келди ва ўзининг қаттиққўл сиёсати билан давлат ишларини юрита бошлади. Аммо нефть сабабли ироқликлар турмушига енгиллик олиб кирди. У Эронга, ундан сўнг эса Кувайтга очиқ-ойдин ҳужум қилди. АҚШнинг 2003 йилда Ироққа қилган ҳужуми оқибатида у мамлакат раҳбарлигидан ағдариб ташланди. Шундан сўнг, то бугунга қадар мамлакат фуқаролик уруши исканжасида қолди. Бу эса, ўз навбатида, террорчилик ташкилотлари учун қўл келди.

1. Саддам Ҳусайннинг ёшлиги.

2. Саддам Ҳусайн 80-йилларда.

3. Саддам Ҳусайн. Суратга олинган вақт номаълум.

4. Саддам Ҳусайн. 1997 йил.

5. Саддам Ҳусайн Фрот дарёсида сузмоқда. Эрон, 1997 йил.

6. Саддам Ҳусайн ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилмоқда. Бағдод, 1995 йил.



















