Жамият | 10:12 / 03.01.2017
4504
2 дақиқада ўқилади

Чилида йирик ёнғин, жабрланганлар бор

фото: AFP

Чили шимолида юз берган йирик табиий ёнғин оқибатида камида юзта уй ёниб, кулга айланди, деб хабар бермоқда Caracol TV телеканали мамлакат ички ишлар ва хавфсизлик вазири ўринбосари Маҳмуд Алеуйга асосан.

Аввалроқ, Чили ИИВ Вальпараисо туристик шаҳри ва денгиз порти олдидаги йирик табиий ёнғин сабаб хавфнинг “қизил” даражасини эълон қилганди. Вальпараисо, Касабланка ва Альгарробо коммуналарида деярли 200 киши хавфсиз жойга кўчирилди, 50 минг уй электр таъминотисиз қолган. 

Телеканал маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида камида 19 киши жароҳат олди. Уларнинг аксарияти тутундан заҳарланган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. 

Маълум бўлишича, ёнғиннинг тарқалишига иссиқ об-ҳаво ва кучли шамол сабаб бўлмоқда. Уни ўчириш ишларига 49 та ёнғин хавфсизлиги хизмати техникаси ва ўнта самолёт жалб этилган. Хабарларга кўра, ёнғин қисман ўчирилган.

Мамлакат президенти Мишель Бачелет Twitter’даги ўз микроблогида табиий офатдан жабр кўрганларга ҳамдарлик билдирди.
Чили, ёнғин

Мавзуга оид