Жалол бин Санийнинг етти амирлик бўйлаб пиёда саёҳати бир ҳафтага кечикди
Икки ҳафта давомида 850 километр масофани босиб ўтган Жалол бин Саний етти амирлик бўйлаб пиёда саёҳатини поёнига етказди. Бу ҳақида Gulf News нашри хабар берди.
Душанба куни кечқурун 20:28да сезиларли даражада ҳолдан тойган 30 ёшли амирлик фуқароси Фужайрада ўз саёҳатини якунлади.
"Ҳозир мен чарчаганман. Бироз ҳолдан тойганман", - деди Саний Gulf News нашри мухбирига.
"Бу руҳан толиқтиради, чунки мен мамлакатнинг бир нуқтасидан бошқасига пиёда саёҳат қилдим", - дейди у.
Агар бу саёҳат ҳақиқий деб ҳисобланса, у "БАА бўйлаб энг тез амалга оширилган пиёда саёҳат" сифатида рекордлар китобида қайд этилади.
Бироз кейин Саний ва уни қўллаб-қувватловчи уч кишилик жамоаси Дубайга қайтади.
Бундан аввал 30 ёшли амирлик фуқаросининг 20 декабрда соат тунги 3:51да Ал-Гувайфат чегарасидан (Абу-Даби) йўлга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
У БААни атиги 7 кун ичида айланиб чиқишни мақсад қилганди. Шунга қарамай, имконияти чекланган кишиларга эътиборни кучайтиришга қаратилган пиёда саёҳат кутилганидан анча қийин кечди.
Тўйиб овқатланмаслик, жазирама ва чанг-тўзон йўллар саёҳатнинг секинлашишига олиб келди.
Бундан ташқари, саёҳат давомида нотекис ва қоронғу йўлларда ҳаракатланиш туфайли Санийни қўллаб-қувватловчи жамоа жойлашган автомобилда ҳам муаммолар юзага келган.
Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан ҳисобланган 712 километр масофа аслида 900 километрга яқин эканлиги таъкидланди - Санийнинг жамоадошлари кечиб ўтилган масофани ҳисоблаб чиқишган.
Кўзланган вақтдан икки карра кеч қолинганига қарамай, рекорд қайд этилишига умид сўнмаган.
Амалдорлар шахсий текширув учун ундан саёҳат давомида тўлдирилган журналини тақдим этишни сўрашди.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:00 / 09.10.2024
Америкалик аёл бор мулкини сотиб, орзусидаги саёҳатга чипта олганди. Аммо унга кемага чиқиш тақиқланди
16:26 / 08.10.2024