Жаҳон | 09:28 / 05.01.2017
6319
2 дақиқада ўқилади

БМТ ИШИДнинг Ироқдан Сурияга ўтишига йўл қўймайди

Фото: AP

БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИД террорчиларининг Ироқдан Сурияга ўтиб олишларига йўл қўймаслик учун барча ишни амалга оширади. ХКга раислик қилаётган швециялик дипломат Олаф Скуг Мўсулдаги вазият бўйича Россия ташаббуси билан ўтказилган ёпиқ мажлис якуни бўйича шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Унинг сўзларига кўра, БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен брифинг қилган. О'Брайеннинг маълумотларига кўра, ИШИД назоратидаги Мўсул шаҳрида 1 млнга яқин киши қолмоқда. Умумжаҳон ташкилоти эса, уларга озиқ-овқатлар ва зарурий ашёларни етказиб бера олмаяпти. Скугнинг айтишича, ХК аъзолари тинч аҳоли вакиллари тушиб қолган вазият юзасидан ташвиш билдириб, Ироқдаги можарода иштирок этаётган томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирган. Шу билан бирга, Хавфсизлик кеннгаши аъзолари "ИШИДнинг қўшни Сурияга ўтиб олмаслиги учун барча чораларни кўришини таъкидлашган". 

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мўсул икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери ИШИД назоратида. Уни озод қилиш бўйича қуруқликдаги амалиётлар 17 октябрда бошланди. Унда, Ироқ ҳукумат кучлари, шиа кўнгиллилари ва курдларнинг "пешмерга" бўлинмалари иштирок этмоқда. Ироқ ҲҲК ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция авиацияси ҳаводан кўмак бермоқда. T

Мавзуга оид