Жамият | 00:09 / 08.01.2017
5559
1 дақиқада ўқилади

Португалиянинг собиқ президенти 92 ёшида вафот этди

Фото: AFP

Португалиянинг собиқ президенти, мамлакатни 1986 йилдан 1996 йилгача бошқарган  Мариу Соареш Лиссабондаги шифохоналардан бирида 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 7 январда шифохона вакилига иқтибос келтирган ҳолда AFP ахборот агентлиги хабар берди

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Соареш Қизил Хоч госпиталига соғлиғи ёмонлашгани аломатлари билан 2016 йил 13 декабрда ётқазилган.

Соареш Португалия социалистик партияси асосчиси ва мамлакатда демократияга асос солган деб ҳисобланади. 

 

Мавзуга оид