Ўзбекистон | 17:32 / 09.01.2017
20525
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими йўлга қўйилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириб, аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда. 

Хусусан, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Султонов Аллоуддин Пўлатовичнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Kun.uz’га хабар берди.

2017 йилнинг 8 январь куни очилган «Фарғона вилояти ИИБ бошлиғига онлайн мурожаат» сайти аҳолининг давлат бошқаруви органларига, бинобарин эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади. 

Мавзуга оид