Москва шаҳар суди 2 миллион доллар пора олишда айбланаётган Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги собиқ вазири Алексей Улюкаевга нисбатан белгиланган уй қамоғи муддатини 15 апрелга қадар узайтирди.
Бундан аввалги хабарларда Россия иқтисодий ривожланиш вазири, 2 миллион долларлик порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган Алексей Улюкаев икки ойга уй қамоғига маҳкум этилганлиги ҳақида айтилганди.
Улюкаевнинг иши бўйича тергов ишлари 15 майгача давом этади.

















