Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy S8’нинг сурати тақдим этилди
Интернетда Ghostek компаниясининг Galaxy S8’га мўлжалланган ғилофи сурати пайдо бўлди. Унда апрелда тақдим этиладиган Samsung янги қурилмаси дизайнини ҳам кўриш мумкин.
Galaxy S8’нинг сурати Gizmochina сайтида тақдим этилди. Аксессуарлар ишлаб чиқарувчи бўлажак қурилмалар ҳақидаги маълумотни аввалдан олади. Бунга сабаб харидорлар учун смартфонлар чиқарилгунга қадар ғилоф ва бамперлар танловини яратишда.
Суратда Ghostek Atomic 3 туркумидаги сув ўтказмайдиган ғилофни кўриш мумкин. У Samsung’нинг бўлажак янгилигида ўрнатилган. Қурилмада биринчи бўлиб кўзга ташланувчи жиҳат – “Уйга” тугмасининг йўқлиги. Афтидан, бу клавиш ва бармоқ излари сенсори дисплейнинг пастки қисмига ўрнатилади. Дисплей икки томонидан кичик букилишга эга.

Орқа панель ҳам анча қизиқ. Samsung ойнадан воз кечиб, металлга ўтади. Қурилмани ёқиш тугмаси ва товушни бир меъёрга келтириш клавишлари чап чеккада жойлашган. Аввалги смартфонларда эса ёқиш клавиши ўнг томонда бўлган.
Турли миш-мишларга кўра, қурилма апрель ойида тақдим этилади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026