Спорт | 15:36 / 15.01.2017
21027
1 дақиқада ўқилади
Видео: Швециялик боксчи жанг вақтида реферини нокдаун ҳолатига туширди
Бокс бўйича иккинчи ўрта вазнда (76,2 килограммгача вазн тоифаси) жаҳон чемпиони (WBC - Бутунжаҳон бокс кенгаши) бўлмиш швециялик Баду Жек Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун буюк британиялик Жеймс Дигейлга қарши кечган жанг вақтида тасодифан реферига кучли зарба бериб юборди. Бу вазият видеоси YouTube порталидаги Boxing Freaks каналига жойлаштирилган.
Бу жанг якшанбага ўтар кечаси, Нью-Йоркда ўтказилган ва дуранг натижа билан якунланган.
Рефери Артур Мерканте боксчиларни ажратиб қўймоқчи бўлганида Жекнинг чап қўлда йўналтирган зарбаси унга бориб теккан. Шундан сўнг рефери йиқила бошлаган, швециялик боксчи эса уни суяб қолиб, узр сўраган.