Спорт | 17:54 / 17.01.2017
24717
1 дақиқада ўқилади
Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»даги илк голини урди
«Шанҳай СИПГ» 16 январь куни Доҳа шаҳридаги йиғин доирасида сўнгги учрашувни «Ал Ҳалиж»га қарши ўтказди. Ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, бу ўйинда хитойликлар жамоаси сафида Одил Аҳмедов ҳам майдонга тушди ва голлардан бирига муаллифлик қилди.
Бу ўзбекистонлик футболчининг янги жамоасидаги илк голи ҳисобланади.
Бугун Виллаш-Боаш бошчилигидаги «Шанҳай СИПГ» йиғинни якунлаб, Хитойга қайтган.
Маълумот учун, Хитой чемпионатининг янги мавсуми 4 март куни старт олади. «Шанҳай СИПГ» 7 февраль куни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш ўйинида иштирок этади.
Мавзуга оид
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
18:43 / 01.05.2023
Ҳашаматли, тезкор, ақл бовар қилмас — Шанхай автокўргазмасида қандай автомобиллар тақдим қилинди?
11:56 / 20.12.2021
«Энди менинг биринчи мухлисим йўқ». Одил Аҳмедов фаолиятини якунлагани сабаби ва энди нима иш қилишини айтди
23:05 / 18.12.2021