Жамият | 08:01 / 17.01.2017
27924
1 дақиқада ўқилади

Ойга оёғи теккан охирги инсон вафот этди

Коинотда уч марта бўлган, Ойда инсон томонидан айтилган охирги сўзлар муаллифи, америкалик фазогир Южин Сернан 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NASA сайтида маълум қилинди

Сернан 1963 йил октябрда Ойга парвоз қилиш учун танлаб олинган 14 фазогирдан бири бўлган. 1966 йилда у Gemini 9A ракетасининг 2-учувчиси сифатида, 1969 йилда Apollo 10’да учувчи ва 1972 йилда Apollo 17’да сардор сифатида коинотга парвоз қилган.

"Ойни Таурус-Литтров туманида тарк этарканмиз, биз қандай келган бўлсак, шундай кетамиз ва Тангри кўмагида бутун инсоният учун тинчлик ва умид билан қайтамиз. Apollo 17 экипажига омад", деб айтган Сернан Ойни тарк этаркан. Айнан унинг шу сўзлари Ойда инсон томонидан айтилган сўнгги сўзлар ҳисобланади.

Сернан шунингдек Ой сиртида қизи исми-шарифининг биринчи ҳарфлари: TDC ёзувини битган.

Мавзуга оид