Жаҳон | 09:40 / 20.01.2017
9213
1 дақиқада ўқилади

Мельбурнда автомобиль пиёдалар устига атайин ҳайдаб борилди, қурбонлар бор

Австралиянинг Мельбурн шаҳри марказида номаълум эркак автомобилни бир гуруҳ пиёдалар устига атайин бостириб борди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 20 дан зиёд инсон жиддий жароҳатланган. Жиноятчи қўлга олинди, деб хабар берди 9News Melbourne телеканали.

Унинг маълумотларига кўра, жиноятчи автомобилни йўл бўйлаб кишиларни босиб кетишга ҳаракат қилиб ҳайдаган. Марказий кўчалардан бири полиция томонидан ўраб олинди.

Гувоҳларнинг хабар қилишича, жиноятчи полиция ходимларига қарата ўт очган.

Мавзуга оид