Жаҳон | 18:50 / 01.02.2017
8617
1 дақиқада ўқилади

"ЛУКойл" компаниясида бир нечта лавозим ўзгаришлари амалга оширилди

"ЛУКойл" компаниясида бир нечта лавозим ўзгаришлари амалга оширилди.

"ЛУКойл" компаниясининг биринчи вице-президенти Александр Матицин бўлди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати. Матицин аввал компаниянинг молия бўйича катта вице-президенти лавозимини эгаллаган.

Компанияда аввал иқтисодиёт ва молия бўйича биринчи вице-президент бўлган Сергей Кукуру "ЛУКойл" президенти маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Етказмалар ва савдо бўйича катта вице-президент лавозимини эгаллаган Валерий Субботин компаниянинг марказий аппаратини тарк этди. Унинг лавозимини нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё ва газни қайта ишлаш бўйича вице-президент Вадим Воробьев эгаллайди.

Аввал "ЛУКойл-Ухтанефтепереработка" МЧЖ раҳбари лавозимини эгаллаган Рустем Гималетдинов нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё ва газни қайта ишлаш бўйича вице-президент лавозимини эгаллайди.

Мавзуга оид