Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Конте «Арсенал» билан ўйин вақтида ёрдамчисига ғазаб билан ташланганига изоҳ берди
«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионатининг 24-турида «Арсенал»га қарши кечган ўйин вақтида ўз ёрдамчиси Анжело Алессиони курткаси ёқасида тортиб захира ўриндиғидан тургизгани ва унга бақирганига изоҳ берди.
«У ҳамиша менинг қўл остимда ишлаган! Рақиб бурчак зарбасини амалга оширадиган бўлди. Мен зудлик билан футболчиларнинг позициясини ўзгартиришим керак эди, чунки бу вақтда „Арсенал“ жарима майдонимизга бирданига 6 нафар футболчини жўнатди. Бу жуда хавфли вазият эди.
Мен аввалига футболчиларимга бақириб кўрсатмаларимни етказишга ҳаракат қилдим, аммо улар эшитишмади. Шундан сўнг гапларимни ёрдамчим орқали етказишга қарор қилдим. Аммо биз бунга улгурмадик ва гол ўтказишимизга бир бахя қолди.
Анжело менинг қанчалар ҳисчан одам эканимни жуда яхши билади, айниқса бундай ўйинлар вақтида. Муҳими нафақат футболчилар, мураббийлар штаби аъзолари ҳам диққатни бир жойда жамлашидир. Ахир биз ғалабаларга бирга эришамиз, мағлубиятлар аламини бирга тотамиз», — дея Контенинг сўзларини келтирган «Челси» расмий сайти.
Мавзуга оид
14:18 / 01.06.2026
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
12:01 / 25.05.2026