08:51 / 12.02.2017
10456

«Реал» аутсайдерни қийинчилик билан енгди

Испания Ла лигасининг 22-тури доирасида «Реал» сафарда «Осасуна» жамоаси меҳмони бўлди ва ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлимда Роналдунинг зарбасидан кейин ҳисоб очилган бўлса, орадан кўп ўтмасдан мезбонлар вакили Серхио Леон ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлимда Иско ва Лукас Васкеснинг голлари ўйин тақдирини ҳал қилди - 3:1.

Ушбу ғалабадан кейин Зидан шогирдлари очколари сони 49тага етди ва жамоа жадвалда яна пешқадамга айланди.

Мадридликлар «Барселона»ни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда, аммо захирада яна иккита ўйин бор. «Осасуна» эса 10 очкоси билан турнир жадвалининг охирги поғонасида. 

Испания чемпионати, 22-тур
Осасуна – Реал 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 24 Роналду, 1:1 – 33 Леон, 1:2 – 62 Иско, 1:3 – 90 Васкес. 
Осасуна – Сиригу, Боннин (Гарсия Субирия, 15), Санхурхо, Вуядинович, Фуэнтес (Клерк, 53), Ромеро, Тьенса (Лоэ, 61), Чаушич, Беренгер, Ривьер, Леон.
Реал Мадрид – Навас, Данило (Хамес, 57), Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Иско (Ковачич, 88), Бензема (Васкес, 72), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Фуэнтес (10), Модрич (28), Тьенса (37), Хамес (61), Чаушич (90).

Top