Спорт | 10:22 / 20.02.2017
6127
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» президенти Луис Энрике билан шартнома ҳақида гапирди
«Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг мавсум якунида жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди. У мураббий Чемпионлар лигасида «ПСЖ»дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганига қарамасдан бош мураббий лавозимидан четлатиш ҳақида умуман ўйламаганини айтиб ўтди. Мутахассиснинг жамоа билан шартномаси 2017 йилнинг июнида якунига етади.
«Биз Луис Энрике билан апрелда музокараларни ўтказишга келишиб олдик. Биз учун келишувни узайтириш – устувор ҳамда бизда «Б» режаси йўқ.
Месси борасида эса ишқибозлар хотиржам бўлишлари мумкин. У қолишни хоҳламоқда, биз ҳам у қолишини истаймиз. Ҳаммаси яхши», - дея айтиб ўтган Бартомеу TV3 эфирида.