Кремль Путинни президентликка илгари суришга ҳозирланмоқда
2018 йилги президентлик сайловларига тайёргарлик унда Владимир Путиннинг иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда олиб борилмоқда. Кремль маъмуриятида бўлаётган йиғилишларда, Путин учун аввалги кампанияларда бўлганидан ҳам кўпроқ одам овоз бериши кераклиги муҳокама қилинмоқда, деб ҳикоя қилишган РБК агентлиги манбалари.
«Мен унинг иштирок этишига (номзодини илгари суриши назарда тутилмоқда) шубҳа қилмайман», — деган РБК суҳбатдошларидан бири.
«Ҳаммаси шундан дарак бермоқдаки, бошлиқ (Путин) сайловларда қатнашади. Барча бу унинг сўнгги муддати бўлишини ҳам тушуниб турибди. 2024 йилдан кейин ҳам қолиш учун у ҳеч нарсани ўзгартирмайди», — деб қўшимча қилган бошқа бир федерал мулозим.
Кремль маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко президент қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида фақатгина Путиннинг сайланиши эмас, балки сайловдан кейинги ҳолат муҳим экани хусусида фикр билдирган. Аниқроғи, унинг навбатдаги муддатининг кун тартибини белгилаб олиш жиддий масаладир, дея Кириенко сўзларининг мазмуни билан ўртоқлашган мажлис қатнашчиларидан бири РБКга.
Унинг айтишича, «Кириенко сўзларидан Путиннинг сўнгги муддати ҳақида гап бораётганини тушуниш мумкин эди», — деб хулоса қилган РБК манбаси.
Россия Конституцияси қаторасига икки марта президентлик лавозимини эгаллашни тақиқлайди. Агар Путин 2018 йилда сайланса, Асосий қонун талабига кўра, 2024 йилда ваколати поёнига етганидан олти йил ўтгач 2030 йилда яна номзодини илгари суриши мумкин.
Мавзуга оид
11:20
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024
Путин ядровий тийиб турувчи кучларни синовдан ўтказди
00:36 / 29.10.2024