Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ибн Сино мактаби» тиббий сайёҳлик бренди ташкил этилади
Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида «Ибн Сино мактаби» брендини ташкил этилиши кутилмоқда. Унинг таркибига Абу Али ибн Сино музейи, замонавий тиббиёт муассасаси, Ўзбекистондаги тиббиёт ривожи ҳақида ҳикоя қилувчи илмий мақолалар ва бошқалар киради. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида сўз юритилган.
Шу мақсадда, 2017 йили Бухоро вилояти Пешку туманидаги Афшона қишлоғида анъанавий (халқ) тиббиёти мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган. Унда буюк тиббиёт даҳоси Ибн Сино номидаги музей ва «Ибн Сино ва анъанавий тиббиёт» кутубхонаси, соғломлаштириш-профилактика маркази, доривор ўсимликлар ва халқ тиббиётининг бошқа воситаларини сотиш бўйича савдо нуқталарини очиш орқали «Ибн Сино мактаби» брендини тарғиб қилиш белгиланган.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
17:49 / 02.06.2026