Жамият | 09:52 / 27.02.2017
7035
1 дақиқада ўқилади

"Жилмаювчи" ит интернет аҳлини ром қилди

Фото: mirror.co.uk.

Баффи лақабли ит Англиянинг Оксфордшир графлигидаги ўз шаҳрида машҳур ит ҳисобланади. Бунинг сабаби "оддий" – ит шунчаки жилмайишни билади ва бу билан ҳар бир одамни унга жавобан табассум қилишга мажбур қилади.    

The Daily Mirror нашрининг маълум қилишича, 13 ёшли жек-рассел-терьер зотидаги ит ҳаттоки мунтазам равишда ўз мухлисларидан биргаликда селфига тушиш илтимосларини олади.

Баффининг эгаси, мактаб фарроши бўлиб ишлайдиган 49 ёшли Жилл Кокснинг айтишича, у ити жилмайишини 4 йил аввал пайқаб қолган. Ҳозирда Баффи бир кунда бир неча марталаб "жилмаяди".

"У буни кунига бир неча марталаб қилади – ухлаганида, боғда юрганида, овқатини кутаётганда", деб айтмоқда аёл.

Аёлнинг айтишича, одамлар ўзларини ёмон ҳис қилганларида итнинг суратини уларга юборишни сўрайдилар.

Мавзуга оид