Жамият | 09:33 / 28.02.2017
9889
2 дақиқада ўқилади

Видео: «Генерал Ли»нинг катта сакраши

Видеороликларни жойлаштиришга ихтисослаштирилган YouTube сайтидаги Mlive канали «Генерал Ли» — Dodge Charger автомобилида амалга оширилган абжирлик ҳаракатини жойлаштирди. Dodge Charger «Ҳаззардлик аҳмоқлар» сериали сабабли «Генерал Ли» номини олган. Кино қаҳрамоннинг репликаси Детройтда очилган ҳар йилги Autorama автошоуси очилиши муносабати билан трамплиндан сакраган. 

Трюкни каскадёр Рэймонд Кон амалга оширган. У Cobo Center кўргазмалар мажмуининг ёпиқ йўлига ўрнатилган 1,5 метрлик трамплиндан сакраб, полиция таъқибидан қочаётган фильм қаҳрамонини намойиш этган. Бироқ, автомобиль ерга анчагина қаттиқ тушган. Машина тумшуғи билан асфальтга урилган. 

Шу билан бирга, ҳайдовчи ҳам жабрланмаган. Унинг айтишича, бу тўрт ғилдирак билан тушишдан яхшироқдир. «Агар автомобиль 4 ғилдирак билан тушса, ҳайдовчи қаттиқ оғриқни сезади».

Трюкда 1969 йилда ишлаб чиқилган Dodge Charger иштирок этган. Унга кинодаги «Генерал Ли» каби қайта ишлов берилган. Хусусан, оқ изли зарғалдоқ рангга бўялган ва эшикларига «01» рақами чизилган. 

 

Мавзуга оид