Ўзбекистон | 10:34 / 01.03.2017
39111
2 дақиқада ўқилади

Рустам Азимов: Ўзбекистон нефтни қайта ишловчи янги завод қуришни режалаштирмоқда

Расмий Тошкент Анқара билан иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришни истайди. Бу ҳақда  Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Истанбулда ўтказилган Туркия-Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилган. 

Бизнес-форум Туркия ташқи иқтисодий алоқалар бўйича кенгаш (DEIK) томонидан ташкил этилганди. 

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўзбекистон Туркия билан нефткимё соҳасида, шунингдек, олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.

Рустам Азимовнинг маълумот беришича, Ўзбекистонда яқин йиллар ичида нефтни қайта ишлаш бўйича учинчи завод қурилиши кўзда тутилган.

«Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳудудида иккита нефтни қайта ишлаш заводи фаолият олиб бормоқда. Биз учинчи заводни ҳам қурмоқчимиз. Мазкур лойиҳани амалга оширишга Туркия томони ҳам жалб этилиши мумкин, деб ҳисоблаймиз», — деган Рустам Азимов.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги нефтни қайта ишловчи икки заводдан бири Бухорода, иккинчиси эса Фарғонада жойлашган.

Мавзуга оид