The New York Times нашри таҳлилчилар билан суҳбатлашди ва биржага чиққан Snap компаниясининг (Snapchat мессенжерининг ишлаб чиқарувчиси) юқори қиймати нима билан боғлиқ эканини аниқлади.

«Snapchat ҳақида деярли барча эшитган – хабарлар ва фотосуратлар алмашишга мўлжалланган илова. У ўсмирларга мўлжалланган бўлиб, ҳаттоки ёши 35дан катталарга ҳам ёқади (Snapchat уларни ёши анча катта деб ҳисоблайди)», - деб ёзади The New York Times.

Сизни ўз-ўзини йўқотувчи фотосуратларнинг жўнатилиши қизиқтирмаса ҳам, бундай технология қандай қилиб 34 млрд долларга баҳоланиши аниқ ўйлантиради.

2017 йилнинг 2 мартида Snapchat’ни ишлаб чиққан компания - Snap Inc Нью-Йорк фонд биржасида ўз акцияларини жойлаштирди. Савдолар очилгунга қадар бир дона акция нархи 17 долларни ташкил этган бўлса, биржа ёпилишида бу кўрсаткич – бир дона учун 24,48 долларни ташкил этди – бошланғич қийматдан 44 фоизга кўпроқ. Шу тариқа Snap’нинг бозордаги қиймати тахминан 34 млрд долларни ташкил этди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Snapchat’нинг айни пайтдаги қиймати сармоядорларнинг компанияга ишончи билан боғлиқ – шу билан бирга, у Snap’нинг 2020 йилдаги эҳтимолий даромадидан 5-8 баробарга ортиқ. «Snapchat Facebook ва Alibaba билан бир майдонда ўйнайди, бироқ мессенжер ва бу икки компания ўртасидаги фарқ - Facebook ҳамда Alibaba’нинг анча йирикроқ эканидадир – бунинг устига улар кўпроқ даромад келтиради».

Snap ҳозирча ўз эгаларига ҳеч қандай даромад олиб келмаяпти. 2016 йилда компания 515 млн долларлик чиқимга эга бўлган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 373 млн долларга тенг эди. «Snapchat компания тижорий фаолиятининг бошлаган йилдан (2011 йил) бери ҳар йили катта маблағларни йўқотмоқда, ҳамда ҳеч қачон даромад олиб келишни бошламаслиги ҳам мумкин», - дея таъкидлашган The New York Times’да.

Шу нуқтаи назардан муҳарририятнинг таъкидлашича, Snapchat’ни Twitter билан таққослаш ўринли – у ҳам маблағларни барқарор равишда йўқотиб борувчи ижтимоий тармоқдир.

«Албатта, Snap’даги ҳеч кимга уларни Twitter билан солиштиришлари керак эмас. Ижтимоий тармоқда янги фойдаланувчиларни жалб этиш ва рекламадан даромад олиш борасида муаммолар етарлича». Twitter 2013 йилда IPO’га чиққан бўлиб, компаниянинг бир акцияси қиймати 26 долларни ташкил этганди. Бироқ ушбу мақола ёзилаётган пайтда ижтимоий тармоқ акцияси тахминан бир дона учун 15,8 долларга баҳоланмоқда.

2016 йилда Snap’нинг сотувлардан тушган даромади 404 млн долларни ташкил этди. Бу компаниянинг 2017 йил 2 март кунидаги савдолар якуни бўйича бозордаги қийматидан 84 мартага камроқ. Facebook’да эса бундай ҳолат (бозордаги қийматнинг савдоларга бўлган нисбати) 6 марта камроқ ва 14га тенг. Google’ни бошқарувчи Alphabet’да эса 14 маротабага камроқ ва 6ни ташкил этади. Amazon бу кўрсаткич - 3, Netflix’да – 7га тенг.