Acibadem клиникасининг юқори малакали уролог-шифокори, тиббиёт фанлари профессори Сельчук Южел “Kun.uz” мухбирига урологик касалликларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақида сўзлаб берди. 

— Профессор, урологга кўпинча қайси касалликлар билан мурожаат қилишади?

— Простата аденомаси - ҳар олтинчи эркакда учрайдиган, энг кенг тарқалган касаллик. “Хавф гуруҳи”да – 50 ёшдан ошган кишилар. Простата аденомаси ривожланишининг сабаби – ёш ўтган сайин эркаклар организмида кузатилувчи гормонал бузилишлар. Ундан кейинги ўринларда буйраклар саратони, ўт қопи саратони, пешобни тутиб тура олмаслик, эректиль дисфункция (жинсий қувватсизлик) касалликларини қайд этиш мумкин.  Болаларни эса кўпинча буйраклар касаллиги ва пешоб йўлидаги инфекциялар безовта қилади. 

— Урологиядаги муаммоларни четлаб ўтиш учун нималарни тавсия қиласиз?

— Репродуктив саломатлик борасида, худди бошқа соҳалар каби, болаликдан қайғуриш керак. Касалликни илк ривожланиш босқичида аниқлаш ёки уни даволаш учун болаларнинг, айниқса ўғил болаларнинг ота-оналари жуда эътиборлари бўлишлари лозим. Агар бола ҳожатга чиқишга қийналса ёки аксинча, тез-тез у ерга чиқса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун етарли асос бўла олади. Агар сиз пешоб чиқариш йўли ўз жойида эмаслигини сезган бўлсангиз, мутахассисга мурожаат қилишингиз зарур. Болани чўмилтираётган пайтингизда унинг мояклари тўлиқ тушган ё тушмаганлигига эътибор беринг. Агар мояклардан бири тўлиқ тушмаган бўлса, бу келгусида бепуштликка олиб келиши мумкин. Агар мояклар организм ичида қолиб кетса, бу саратон ривожланишига олиб келади. Агар боланинг буйраклари ёки ўт қопида тош бўлса, у қорин оғриғидан шикоят қилади. Болаларда тош ҳосил бўлгандаги оғриқ катталарникидан фарқ қилади. Боланинг иссиғи чиқиб, титроқ босиши мумкин. Шундай белгилар сезилган тақдирда, шифокорга мурожаат қилинг. Бундан ташқари, касаллик ирсий бўлса, унинг ривожланиш эҳтимоли юқорироқ  бўлади. 

Инсон неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар йили бир марта УТТдан ўтиш керак, бу ўсимтани эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

Туз истеъмолини камайтириш, газли ичимликлар, лимонадларни ичмаслик ҳамда апельсин рангидаги меваларни емасликни тавсия қиламан. Бу сийдик йўли тизимига салбий таъсир кўрсатади.