Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламенти Brexit жараёнини бошлашни маъқуллади
Буюк Британия парламенти мамлакат бош вазири Тереза Мэйга Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнини бошлаши учун ваколатларни берди. Парламент шу мазмундаги махсус қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Таъкидланишича,, парламентнинг юқори палатаси – лордлар палатаси ҳукуматнинг қонун лойиҳасига тузатишлар киритмаган. Шу билан, бир ойдан узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган қонунчилик жараёнига чек қўйилди.
Қонун лойиҳаси иккала палата томонидан маъқулланган бўлиб, энди уни қиролича Елизавета II имзолаши керак. Шундан сўнг, у қонун мақомига эга бўлади, бош вазир расман Brexit жараёнини бошлай олади.
Аввалроқ, Британия парламенти умумпалатаси Brexit қонун лойиҳасига тузатишларни рад этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:58 / 04.06.2026